Бугун, 18 октябрь куни соат 13:30 да Lotte City Hotels Tashkent Palace меҳмонхонасида илм-фан вакиллари ва тадиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Учрашувда “Ўзбек олимларининг инновацион ғоялари” лойиҳаси доирасида илмий ишланмаларни бизнес амалиётига жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинади.
Қизиқувчилар илмий ғоялар билан видеолавҳалар (https://youtube.com/playlist?list=PL4xLMXn5BVTtMLcR_V76EENd7bc0J_SoL&si=8_oA_n9BkRNOog1d) орқали танишиб, ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкин
Барча олимлар ва тадбиркорлар иштирок этишга таклиф этилади.