Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилаётган ва ноқонуний қурол сақлаётган 2 нафар божхоначилар ушланибди!
Жорий йилнинг 23 апрель куни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар божхона ходимлари гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинди.
Улардан бирининг хонадони кўздан кечирилганида, бу ерда 5 туп каннабис ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланди. Бу ҳам етмаганидек, хонадонда ҳеч қандай ҳужжатларсиз 4,5 мм калибрли қурол сақланаётгани ҳам фош бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. (https://t.me/husantangriyev/7406)
