Когонда фуқаронинг машинаси текширилганда, ундан 993 гр “опий” моддаси топилган.
Суриштирув давом эттирилиб, унга ушбу моддани етказиб берган халқаро юк ташувчи шахс ҳам ушланган. Унинг олдидан 5 кг ва уйидан эса 7 кг “опий” топилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
