SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Saturday, 26 May 2018 11:58

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Қайтарилган ишлар”

Written by
Rate this item
(0 votes)

 

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларининг таржима ва нашрини амалга ошириш” амалий лойиҳаси доирасида термизлик ислом алломалари асарларини илмий изоҳли нашрини тайёрлаб нашр қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур давр мобайнида ислом илмларининг турли йўналишлари, ҳамда тарих ва адабиётга оид ўндан ортиқ асарларнинг араб ва форс тилларидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржималари амалга оширилди. Бу асарларнинг деярли барчаси ўзбек исломшунослиги ва шарқшунослиги соҳасида илк бор илмий муоамлага киритилди.

         Лойиҳа фаолиятининг ижобий натижаларидан яна бири лойиҳа доирасида шарқ тилларидан ўрта аср манбаларини ўзбек тилига илмий изоҳли нашрлари тайёрлаш борасида малака ва тажриба тўплаган кадрлар ҳам тайёрланди. Муайян маънода ЎзР ФА Шарқшунослик институтида оид ислом илмларига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни илмий муомалага киритиш борасида мактаб шаклланди десак муболаға бўлмайди.

         Ўтган даврда бошланган бу эзгу амал бугуни кунда ҳам Шарқшунослик институтининг “Исломшунослик ва ижтимоий фикр тарихи” бўлимида давом эттирилиб ривожлантирилмоқда.

         Қуйида лойиҳа доирасида яратилган нашрларининг айримлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

  1. Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Қайтарилган ишлар” (“ал-Манҳиёт”) асари илмий-изоҳли таржимаси ва матни. Араб тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари О.Қориев ва М. Исмоилов. Сўз боши муаллифи - лойиҳа раҳбари т.ф.н. О. Қориев. (2017й. 330 б).

Бу асар ҳадис шарифларда инсонлар томонидан ҳар қандай ҳолатда ҳам қилишдан қайтарилган ишлар, ҳатти-ҳаракатлар ьаёни ва шарҳига бағишланган. Инсонларнинг юксак ахлоқий сифатларига ёт бўлган ҳатти ҳаракатлардан қайтарилар экан, унинг сабаб ва негизлари рчиб берилган. Одатда кундалик ҳаётимизда ота-боболаримиз авлодларни қилмасликлари лозим деб уқтирган ишларнинг инсон ва жамият учун зарарли жиҳатлари оят ва ҳадислар асосида изоҳлаб берилган.

Read 5487 times Last modified on Saturday, 26 May 2018 12:01

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…