SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Sunday, 10 June 2018 18:06

“Матлаб ут-толибин”

Written by
Rate this item
(0 votes)

Аннотация:

 

         Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ас-Сиддиқийнинг форс тилидаги “Матлаб ут-толибин” (“Толиблар матлаби”) асари тахминан 1673 йилда ёзиб тугатилган. Асар XVI-XVII асрларда Бухоро хонлигининг сиёсий, диний ва иқтисодий ҳаётида юқори мавқега эга бўлган машҳур Жўйбор шайхлари ёки хожалари хонадонининг бир неча авлоди фаолиятига бағишланган. Муаллиф ўзи ҳам ушбу хонадонга мансуб бўлгани туфайли, Жўйбор хожаларининг ҳаёт тарзи, молу мулклари, муридлари ва хизматкорлари, қурдирган иморатлари ҳамда Бухоро хонлари ва баъзи хорижий ўлкалар ҳукмдорлари билан муносабатлари ҳақида муфассал маълумотлар беради. Шунингдек, “Матлаб ут-толибин”да ўлкамизда Нақшбандия таълимотининг XVI-XVII асрлардаги ривожи, Бухоро хонлигида Ислом дини ва уламоларнинг юқори мавқега эга бўлгани мисоллар билан кенг ёритилган. Асарда ўша даврлар бошқарув тизими ва хўжалик ҳаётига оид қатор атамалар фаол қўлланилган. Шу сабабли “Матлаб ут-толибин” Марказий Осиёнинг XVI-XVII асрлардаги тарихига доир бирламчи ва мўътабар манбалар сирасига киради.

         “Матлаб ут-толибин” ўзбек тилига асарнинг 2012 йилда “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп қилинган форс тилидаги илмий-танқидий матнидан таржима қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ФА, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти; таржимонлар: Ғулом Каримий, Эркин Миркомилов; масъул муҳаррир Ҳалим Тўраев тарих фанлари доктори. – Тошкент: “Movarounnahr”, 2016. – Б.384.

Read 5962 times Last modified on Tuesday, 06 July 2021 16:55

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…