SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Monday, 22 April 2019 16:54

“ҚЎЛЁЗМА АСАРЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ” МАВЗУСИДАГИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ КУРСИ

Rate this item
(0 votes)

Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигинингТошкент ваколатхонаси ташаббуси билан 2019 йилнинг 17-27 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Қўлёзма асарларни сақлаш ва таъмирлаш” мавзусидаги ўқув-амалий курсининг очилиш маросими бўлди. Унда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр жаноблари ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Тошкент ваколатхонаси  раҳбари Али Эҳсон Чағлар иштирок этиб, икки давлат ўртасида турли соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликнинг ижобий натижаларига ва келгусидаги уфқларига алоҳида эътибор қаратдилар. Маданий мерос манбаларини ўрганиш, уларни сақлаш ва реставрация амалиётлари икки тараф мутахассислари учун тажриба алмашинув мактаби бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Шундан сўнг, мазкур ўқув-амалий курсининг машғулотлари бошланди. Унда маърузачилари сифатида Туркия қўлёзма асарлар кенгаши Бошқармаси, Китоб шифохонаси ва архиви департаменти раҳбари Нил Байдар хоним ва Кония шаҳар қўлёзма асарлар минтақавий бошқармасининг бошлиғи Бекир Шаҳин жаноблари иштирок этмоқдалар.

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона, Узархив/Кинофотофоно ҳужжатлари марказий архив, Ўзархив, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби турдош ташкилотлардан соҳа мутахассислари иштирок этмоқдалар.

 

Read 3686 times Last modified on Monday, 22 April 2019 17:01

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…