SJ News II - шаблон joomla Авто

""Adolat" sosial-demokratik partiya Siyosiy Kengashi raisi"

Friday, 04 November 2022 07:17

2 ноябрь куни Ўзекспомарказ павильонида Абу Райҳон Беруний китоблари нашрларининг тақдимоти бўлиб ўтди

Rate this item
(0 votes)

Шу йилнинг 2 ноябрь куни Ўзекспомарказ павильонида Абу Райҳон Беруний китоблари нашрларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида” қароридаги вазифаларни (8 банди) бажариш мақсадида, алломанинг ХХ асрни 50 йилларидан бошлаб нашр қилинган еттита жилддан иборат асарлари қайта нашрига бағишлаб ўтказилди.

 

Ушбу нашрлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг бир гуруҳ олимлари томонидан олиб борилган узоқ йиллик меҳнатлар самараси ўлароқ оммага тақдим қилинди.

Профессор Ашраф Аҳмедов ўз шогирдлари (Б. Абдуллаев, М. Хандамова, У. Куранбаева) билан биргаликда Абу Райҳон Беруний “Танланган асарлар”ининг ўзбек тилидаги янги нашри – 8 та жилдини чоп этишга тайёрлади. Қувонарлиси шуки, 2018 йилда, олдин чоп этилмаган, Берунийнинг “Танланган асарлар” туркумига кирмаган учта асари – кичик рисолалари («Картография», «Ўтишлар», “Зижлар сараси”) 8-жилд сифатида рус ва ўзбек тилларида фан тарихчилари, шарқшунослар ва умуман китобхонлар оммасига тақдим этилди. Олимларимиз олдидаги кейинги вазифа Беруний асарларининг еттита жилдини ўзбек тилида қайта нашр этиш бўлди. Бу мақсадга эришиш йўлида эса қанча изланишлар ва тадқиқотлар амалга оширилди. Жумладан, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи жилдлар «ОʹЗБEКИСТОН» нашриётида чоп этишга шай ҳолатга келтириди. Марҳум академик У.Каримов томонидан нашр этилган тўртинчи жилд «Сайдана» асарини ўзбекчалаштириш устида профессор С.Каримова олиб бораётган иш ҳали ниҳоясига етмаганлиги сабабли бешинчи жилднинг биринчи китобини Берунийнинг “Танланган асарлар” туркумида тўртинчи жилд қилиб, икккинчи китобини эса бешинчи жилд қилиб нашр этишга қарор қилинди.

Тақдимотда қуйидаги асалар ташриф буюрувчиларга тақдим этилди:

1. Абу Райҳон Беруний. “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”. Танланган асарлар. I жилд.
2. Абу Райҳон Беруний. «Ҳиндистон». Танланган асарлар. I жилд.
3. Абу Райҳон Беруний. «Геодезия». Танланган асарлар. III жилд.
4. Абу Райҳон Беруний. “Қонуни Масъудий”. Танланган асарлар. IV жилд.
5. Абу Райҳон Беруний. “Қонуни Масъудий”. Танланган асарлар. V жилд.
6. Абу Райҳон Беруний. «Тафҳим». Танланган асарлар. VI жилд.
7. Абу Райҳон Беруний. Математик ва астрономик рисолалар. Танланган асарлар. VII жилд.
Шундай қилиб, юқорида зикр этилган нашрлар 2023 йилда нишонланадиган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик юбилейига шубҳасиз муносиб совға бўлди дейиш мумкин.

Read 82 times Last modified on Friday, 04 November 2022 07:20

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…