SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Thursday, 23 May 2024 05:35

МУҲИМ АНЖУМАН

Rate this item
(0 votes)

Жорий йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Тошкент давлат шарқшунослик университети, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби билан ҳамкорликда “Шарқшунослик соҳаларини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги академик Убайдулла Каримов хотирасига бағишланган XIX Республика конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг анъанавий тарзда ўтказилиши олимлар ва тадқиқотчиларни шарқшуносликни ўрганишда замонавий методлардан кенг фойдаланиш имкониятларини оширишга ҳамда халқаро тоифадаги олимлар ва мутахассислар билан тажриба алмашишга кўмак беришга қаратилган.

Анжуманда ЎзР ФА ижтимоий-гуманитар йўналишидаги барча муассасалар, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси, Темурийлар тарихи давлат музейи, «Янги аср авлоди» нашриёти, Республикамизнинг Қашқадарё, Жиззах, Бухоро, вилоятлари Олий ўқув юртларидан келган ёш ва етук олимлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда ЎзР ФА Шарқшуносик институтидаги етакчи олим ва илмий ходимлардан иборат жами 50 нафарга яқин қатнашчи иштирок этди.

Шунингдек, АҚШ, Украина, Қозоғистон, Туркия давлатидан ҳам тадқиқотчилар ўз маърузаси билан иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Read 207 times Last modified on Thursday, 23 May 2024 05:50

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…