SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Friday, 14 March 2025 07:11

"Мутахассисларни жалб этган ҳолда лойиҳаларни амалга оширишда бирлашамиз"

Rate this item
(0 votes)

Амалий семинарда иштирок этаётган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти вакили Санжар Ғуломов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик, қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва маданий меросни оммалаштириш борасида фикр билдирди.

"Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан анчадан бери яқин ҳамкорликдамиз. Барчамизга маълум бўлган кўк муқовали, 80 жилдли китоб-альбомларнинг 21–25 жилдлари дунёга машҳур қўлёзмалар фондидаги энг қимматли асарларга бағишланган. Менимча, бу нашрлар катта қизиқиш уйғотди ва бугун ҳам давом этмоқда. Мазкур китоб-альбомлар Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган."

Шунингдек, у лойиҳалар доирасида қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларни тадқиқ этиш ва факсимиле нашрлар тайёрлаш муҳимлигини қайд этди:  

"800 дан ортиқ лойиҳаларнинг 200 га яқини айнан бизнинг институтимиз билан боғлиқ. Мутахассисларни жалб этган ҳолда мана шу лойиҳаларни амалга оширишда бирлашамиз. Лойиҳалар доирасида қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларни экспонатлар шаклида тайёрлаб, энг сараларини факсимиле нашрида тақдим этамиз."

Эслатиб ўтамиз, Ислом цивилизацияси маркази биносида 300 га яқин олимлар иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Read 4 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…