ЎзФА Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими Омонулла Бўриев Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясидан ўрин оладиган Амир Темур лойиҳаси ҳақида фикр билдирди.
“Амир Темурнинг туғилиши — нафақат тарихий, балки коинот ва заминда ҳам улкан воқелик сифатида қабул қилинган. Унинг адолатли бошқаруви, давлат қурилиши ва илм-фанга эътибори Темурийлар даври тараққиётининг пойдевори бўлди”, — деди Омонулла Бўриев.
Ислом цивилизацияси марказидаги экспозицияда айнан шу тарихий мерос интерактив мониторлар, инфо-киосклари ва миниатура саҳналари орқали замонавий тарзда намойиш этилади.