"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Sunday, 04 May 2025 15:00

“Авиценна: Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган олим”

Rate this item
(0 votes)

Хабар қилинганидек, (https://t.me/aoka_uz/12938) Абу Даби 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркада мамлакатимиз ноширлари, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда асар муаллифлари иштирок этмоқда.

Нуфузли тадбир доирасида ўтказилган “Асосий эътибор қаратилган шахс” сессияси буюк алломаларимиздан Абу Али ибн Синога бағишлангани алоҳида аҳамият касб этди.

“Авиценна: Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган олим” мавзусидаги давра суҳбатида халқаро даражадаги олимлар ва мутахассисла, шунингдек, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулазиз Аққулов, халқаро тадбир ташкилотчиси – Араб тили маркази раси, Шейҳ Заид номидаги китоб танлови Бош котиби доктор Али бин Тамим, “Номад” маданият фонди директори Баян Кабиляш, элчихона вакиллари, хорижий давлатлар вакиллари иштирок этди.

Жумладан, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори – Фахриддин Ибрагимов ўз маърузаси билан қатнашди.

Шунингдек, Мисрдаги Искандария кутубхонаси сектор раҳбари – доктор Муҳаммад Сулаймон ва фалсафа доктори – Чаден Дияб (Франция) Абу Али ибн Синонинг ҳаёти, унинг фаолияти ҳамда турли фанлар ривожига қўшган бетакрор ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлар томонидан жавоб олдилар.

  

Read 62 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…