Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маънавий меросини намойиш этишга қаратилган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (https://president.uz/uz/lists/view/8579).
Марказ ҳақида:
? У қадимий меъморий анъаналар ва миллий безаклар уйғунлигида бунёд этилган.
? Иншоотда 65 метрли гумбаз ва 34 метрли тўртта пештоқ қад ростлаган.
? Марказий қисмда Қуръони карим зали жойлашган бўлиб, унда ноёб Усмон Мусҳафи ва бошқа қадимий қўлёзмалар намойиш этилади.
? 460 ўринли анжуманлар зали халқаро учрашувлар учун шароит яратади.
? Экспозициялар буюк алломалар, жумладан, Имом Бухорий, Имом Термизий, шунингдек, Бибихоним, Нодирабегим каби маърифатпарвар аёллар фаолиятини кенг ёритади.
Ташриф давомида президент экспонатларни қизиқарли ва тушунарли тарзда тақдим этиш, мутахассис ва гидларни махсус тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
