"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI
Бу йил Ўзбекистон фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда. Юбилей тантаналари олдидан Ўзбекистон фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов билан академиянинг мамлакат илм-фанига қўшган ҳиссаси хусусида суҳбатлашдик.
—Бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фанга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, — дейди Баҳром Абдуҳалимов. — Кейинги йилларда академия тизимидаги илмий тадқиқотлар, у ерда ишлайдиган олимларга етарли шароитлар яратиб берилди. Энг муҳими, кўп йиллар давомида янгиланмаган илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базалари янгиланди.
Ундан ташқари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайловлар ҳам бўлиб ўтди. 2017 йилда амалга оширилган академикликка сайлов натижасида Фанлар академиясига яна 32 нафар академик келиб қўшилди.
—Академик ва олимлар учун шунча шароитлар яратиляпти. Улар бу номга муносиб тарзда қандай натижалар кўрсатяпти?
—Фанлар академияси тизимида 38 та илмий-тадқиқот институти бор. Улардан энг муҳимларини айтиб ўтаман. Бизда Ядро физикаси деган ниҳоятда катта институт бор. Бу уникал, яъни ноёб объектлардан бири ҳисобланади. У ерда изотоплар ишлаб чиқарилади. Илгари Ядро физикаси институти ёпилиш даражасига келганда табобатда фойдаланиш учун Ўзбекистон хориждан изотопларни сотиб оларди. Ҳозирги кунда мана шу институт изотоплар билан нафақат ўзимизнинг тиббиётни таъминлаяпти, балки дунёнинг бир қанча мамлакатларига ҳам экспорт қиляпти.
Майданак тоғида осмон жисмларини кузатиш учун муҳим бўлган юлдузларни кузатадиган обсерватория жойлаштирилган. Бу обсерватория 24 соат давомида осмон жисмларини яхши кузатиш имкониятини беради.
Ундан ташқари Математика институти олимлари амалга ошираётган ишлар ҳам дунё олимлари томонидан эътироф этиляпти.
— Фанлар академияси деганда кўз олдимизга кўпроқ кекса авлод вакиллари келади. Бугунги кунда академияда ёш олимларнинг ўрни қандай?
—Агар илмда ворисчилик бўлмаса, ёши катта олим ўзи билган илмини ёшларга бермаса, унинг илми йўқолиб кетади. Шу боис, илмда “устоз-шогирд” анъанасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ростдан ҳам илгари академияда кўпроқ ёши катта олимлар ишларди. Ҳозир Фанлар академиясининг қайси ташкилотига борсангиз, бу кўриниш ўзгарган. Ёши кекса олимлар қаторида кўплаб ёшларни кўрасиз.
Илм ҳеч қачон бир мамлакат доирасида қилинмайди. Олим ўзи қилаётган тадқиқотлар билан боғлиқ изланишлар дунёнинг қайси мамлакатида амалга оширилаётганини билиши керак. Шундагина у халқаро талабларга жавоб берадиган тадқиқотлар қилади, илмий асарлар, китоблар ёзади.
Ҳозирги ёш олимларнинг кўплари инглиз, француз, немис тилларида ҳам ёзади. Мана шу тилларда илмий маърузалар ҳам қилишяпти. Уларнинг маърузалари эътироф этиляпти.
Қолаверса, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшларни бошқа мамлакатларда таълим олишига имконият яратяпти. Фанлар академиясидан ҳам бир қанча ёшларимиз ушбу жамғарма тарафидан хорижга бориб, малакаларини ошириб келяпти. Булар шак-шубҳасиз ўз натижасини беради.
—Нима учун оламшумул ихтиролар, янгиликлар қилинмаяпти? Бунинг учун яна нималар керак, деб ўйлайсиз?
—Бизга яратилаётган имкониятларга қўшни мамлакатлар ҳавас билан қарашяпти. Нима сабабдан мана шунга муносиб жавоб бўлмаяпти, деган савол ўринли. Бунинг сабабларидан бири сифатида шуни айтишимиз мумкинки, илм баъзи ҳолатларда вақт талаб қилади. Бир олимнинг дунёга келиб шаклланиши, фан номзоди даражасига эришишига камида 30 йилча вақт кетади.
Ядро физикаси, шарқшунослик, археология, санъатшунослик соҳаларида фаолият юритаётган ёшлар орасида дунё талабларида изланиш олиб бораётганлар бор. Изланаётган 5-6 нафар олимлардан бир ёки иккитасигина дунё миқёсида эътироф этиладиган кашфиётларни қиладиган бўлиб етишиши мумкин. Бизда ҳозирги шароитда камчилик бўлсада бор. Уларнинг сони ошишига ишонч бор.
❕Австрия Фанлар академияси Эроншунослик институти тадқиқотчиси Улфатбек Абдурасуловнинг
«Мягкая сила Империи: Тюркоязычная канцелярия Московских царей в XVII столетии» номли маърузасида иштирок этишга таклиф қиламиз.
⏱Сана: 2023 йил 1 декабрь
?Соат: 15:00
?Zoom орқали кирадиганлар учун ҳавола:
https://us06web.zoom.us/j/9786363729?pwd=Z2JDNVV5V0pWVnpOajlpbDhqUlc4UT09&omn=83385391400
?Идентификатор конференции: 978 636 3729
⌨️Код доступа: 12345
? Қўшимча маълумот ва мурожаат учун: @akbaridiyev
O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti tomonidan Avstriya Fanlar akademiyasi, Eronshunoslik instituti tadqiqotchisi, tarix fanlari nomzodi Ulfatbek Abdurasulov bilan joriy yilning 1-dekabr kuni ilmiy seminar o‘tkazildi.
Ushbu seminar mavzusi “Imperiyaning yumshoq kuchi: XVII asr Moskva hukmdorlarining turkiy tilli devonxonasi” deb nomlanib, unda ma’ruzachi tomonidan Moskva hukmdorlariga daxldor diplomatik hujjat turlari, ularda turkey tilning o‘rni borasida atroflicha ma’lumot berildi. So‘ngra, tadbir tinglovchilari tomonidan ushbu ma’ruza borasida iliq fikrlar bildirilib, mavzu doirasida savollar berilib, ularga tegishli javob berildi. Ilmiy seminar so‘ngida ma’ruzachi bilan hamkorlikni davom ettirish yuzasidan takliflar berildi.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, шарқшунос, манбашунос, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгаши аъзоси Комилжон Раҳимов қаламига мансуб китоблар, таржима асарлар нафақат юртимиз, балки Туркия, Миср, Эрон, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатларда ҳам алоҳида эътироф этилган.
Бухорода давом этаётган зиёрат туризми ҳафталиги доирасидаги тадбирлар чоғида миллий ва диний қадриятларимизнинг фаол тарғиботчиси саналган ёш тасаввуфшунос меҳнатига яна бир карра юқори баҳо берилди. У Шимолий Кавказ (Россия Федерацияси) мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази томонидан “За утверждение духовных сенностей” (“Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун”) ордени билан тақдирланди. Унга Россия Фанлар академияси шарқшунослик институти ва Ставропол ўлкаси мусулмонлари идорасининг ҳамда Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Москва ислом институти ректори, Санкт-Петербург давлат университети ислом тадқиқотлари институти директори Мулла Дамир Мухетдинов томонидан имзоланган ташаккурномалар ҳам топширилди.
Ёш олим икки давлат ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ана шундай эътирофга сазовор бўлди. Бунга қадар изланувчан юртдошимиз диний-ахлоқий қадриятларни ўрганиш, уларни замондошларимиз онгу шуурига сингдириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги меҳнатлари учун Россия мусулмонлари Марказий диний идорасининг “Вера и чест” ордени билан тақдирланган эди.
— Юртимиз, жумладан, Бухоро қадимдан маънавият ва маърифат гўшаси бўлиб келган, — дейди у. — Тадқиқотларимиз кўрсатмоқдаки, шаҳарда, унинг ташқарисида ва туманларда жуда кўплаб мадрасалар фаолият кўрсатган. Абу Ҳафс Кабир мадрасаси Бухородаги энг қадимий олий ўқув юрти саналади. Унга 800—810-йиллар атрофида асос солинган.Бу даргоҳда йирик таниқли олимлар, хусусан, машҳур имом Бухорий ҳазратлари таҳсил олганлар. Умуман эса биз аниқлаган 12 та мадрасадан ташқари яна йигирмага яқин олий билим даргоҳи фаолият кўрсатган. Уларнинг деярли барчасида шўро инқилобига қадар дарс ўтилган. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг Мир Араб мадрасаси 500-йиллигини нишонлаш борасидаги ташаббуси айни муддао бўлди.
Шу ўринда “Мовароуннаҳр тасаввуфи тарихи”, “Хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пир”, “Бухоро: Қуббатул-ислом шаҳри” деб номланган асарлари муаллифи саналган, шунингдек, Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Хатмул авлиё”, Ғиёсиддин Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Васиятнома”, Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг “Орифнома”, Хожа Али Ромитанийнинг “Рисолаи Ҳазрати Азизон” китобларини таржима қилиб, халқимиз маънавий хазинасини бойитган олимнинг таржимаи ҳоли ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш фойдадан холи эмас.
Комилжон Раҳимов Бухорода туғилган. Дастлаб куни кеча 500-йиллиги кенг нишонланган қадимий Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Кейин эса Бухоро давлат университетининг филология факультетида ўқиган. Миср Араб Республикасининг Қоҳира университетида билимларини мустаҳкамлаган. Миллий ва диний қадриятларимизга бағишланган нуфузли анжуманларнинг фаол иштирокчиси саналган ёш замондошимизнинг хаттотлик, эпиграфика, миниатюра санъатлари тарихига оид мақолалари ҳам илмий доираларда алоҳида эътироф этиляпти.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.