SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

 Яқинда Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан Миср Араб Республикаси Миллий кутубхона ва архивлари ташкилоти ўртасида қўлёзмаларни ўрганиш, уларни асраб-авайлаш, икки давлатнинг ҳужжатлар ва архивлар соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир меморандумга келишиб олинди.....

 

// ADOLAT.  IJTIMOIY-SIYOSIY GAZETA 2023-YIL 3-MART, JUMA № 8 (1424).         

 

 

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Миср Китоблар ва миллий архивлар уйи бош ҳайъати ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тадбир чоғида икки муассаса ўртасидаги Англашув меморандуми лойиҳаси мутахассислар даражасида муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар тарих ва маданият мавзуларини қамраб олган мақолаларни икки давлатнинг илмий журналларида чоп этиш, қўлёзма асарларини биргаликда тадқиқ этиш, уларни тиклаш, электрон нусхаларини олиш, ўзаро конференция ва форумлар ўтказиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Англашув меморандуми ўзаро мувофиқлаштирилгани ҳолда имзоланиш учун тайёр ҳолга келтирилди. Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон - Миср иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 7-йиғилиши доирасида имзолаш режалаштирилган.

✅Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligining Innovatsion rivojlanish bo‘limi xodimlari tomonidan Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik ilmiy tadqiqot instituti Ilmiy ishlar va innovatsiyalar bo'yicha direktor o‘rinbosari S.Karimova va institut olimlari bilan davra suhbati tashkillashtirildi.

♻️Suhbat davomida institut salohiyati, laboratoriyalari bilan yaqindan tanishilib, taklif va muammolar atroflicha muhokama qilindi, Ilmiy va startap loyihalar, spinoff korxonalar yuzasidan hamkorlikda ishlash rejalashtirildi.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Page 40 of 73

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…