SJ News II - шаблон joomla Авто

"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Азимов Хуршид Хакимовичнинг 07.00.03 – Жаҳон тарихи ихтисослиги бўйича “Қадимги давр Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари (хитой манбалари асосида)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01 – рақамли илмий кенгашнинг 2023 йил 5 май куни  14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, 2 қават, мажлислар зали.

 

Тел.: +998(71) 262 54 61

 

 

Қадимги давр Марказий Осиё ва Хитой муносабатлари (хитой манбалари асосида)

 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Темурийлар Ренессанси: тарих, тадқиқотлар ва муаммолар» мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Фанлар академияси вице-президенти, атоқли шарқшунос олим Баҳром Абдуҳалимов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори, темуршунос олим Хуршид Файзиев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Амир Темур Халқаро хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али Соҳибқирон таваллудининг 687 йиллиги билан боғлиқ тадбирлар Конституциявий ислоҳотларга оид муҳим сиёсий жараён –  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум арафасида ўтаётгани, янгиланаётган Бош Қомусимизда илм-фан аҳлига эътибор алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

Анжуманда қайд этилганидек, Соҳибқирон бобомиз буюк давлатчиликка асос солган. Унда қонунийлик, адолат, саховатпешалик, илму маорифга рағбат, ғамхўрлик, хайрихоҳлик устувор ўрин эгаллаган эди.

– Амир Темур даври билан боғлиқ тадқиқотларда ёшларимиз катта авлод вакиллари ишларидан кўчириб эмас, ўзлари хорижий тилларни пухта эгаллаган ҳолда илмда янгича ёндашув асосида изланиш олиб боришларини истардим, – деди Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг профессори, тарих фанлари доктори Дилором Юсупова. - Институтимизда Темурийлар даврига оид манбалар жуда кўп. Уларни пухта тадқиқ этиш ёшларнинг вазифасидир.

– Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзмаларнинг араб ёзувида бўлган нусхалари кўп ўрганилган, – деди Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, филология фанлари доктори Қосимжон Содиқов. – Шу билан бирга темурийлар даврига оид уйғур ёзувли қўлёзмалар кўп. Уларни чуқур ўрганиш ҳам долзарбдир.

Анжуманда шунингдек, «Қиссаи Темур» асарида Соҳибқироннинг ёшлиги, Амир Темур давлатчилигининг ижтимоий-фалсафий моҳияти, «Махзан ул-асрор» асарининг уйғур ёзувли қўлёзмаси Темурийлар даври китобат санъатининг нодир ёдгорлиги сифатида, Мирҳонднинг «Равзул ус-сафо» асарининг Москвада сақланаётган нусхаси ҳақида ва яна кўплаб қизиқарли мавзуларда маърузалар муҳокама этилди. Zoom платформаси орқали ўтган мазкур анжуман иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

 

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармасида бош бошқарма раҳбарияти, шахсий таркиби  билан биргаликда навбатдаги "Маънавият ва маърифат дарси" бўлиб ўтди.

Ушбу маънавият соатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими  тарих фанлари номзоди доцент Қўлдошев Шерали Темиралиевич буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687-йиллигига бағишланиб, ўзининг Соҳибқирон Амир Темур— буюк давлат арбоби ҳамда улуғ саркарда мавзусида буюк аждодимизнинг юртимиз ривожига, тарихий давлатчилигимизга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида, шунингдек ўз даврида илм-фаннинг ҳамда  жамиятнинг ривожланишига замин яратиб берганлиги билан алоҳида ажралиб туришини ва ҳар биримиз буюк аждодимиз бўлмиш Соҳибқирон Амир Темурнинг тарихини ва шахсиятини ўрганишимиз лозимлигини ўз маърузасида айтиб ўтди. Бундан ташқари йиғилиш давомида  интернет ва ижтимоий тармоқларда савиясиз, сифатсиз ва ноўрин ахборот материалларни тарқатмаслик бўйича вазирликнинг тегишли кўрсатмаси шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Page 38 of 73

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…