Сурхондарё вилоятида пенсионерлар ҳам иштирок этган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, гуруҳ афғон етказиб берувчилар билан тил бириктириб, опийни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва уни Термиз шаҳри ҳамда атроф ҳудудларда тарқатиш билан шуғулланган.
Гумонланувчилар қўлга олиниб, улардан наркотик моддалар, пул маблағлари ва 12 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинган.
