"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Thursday, 30 April 2026 19:02

Муқаддима

Rate this item
(0 votes)

Ибн Холдуннинг "Муқаддима"сини нашр этди. Китоб жами уч жилддан иборат. Ҳозирча икки жилди нашрдан чиқмоқда. Биринчи жилдига Диний қўмитадан рухсат олинган.
Таржима араб тилидан, энг мўътабар нусхадан қилинди. Маълумки, "Муқаддима"нинг нусхалари жуда кўп. Бизда тайёрланган нашр айнан олимлар энг қийматли санаган нусхадан шарҳлари билан тайёрланди.
Таржимонлар: Шарқшунослик институти илмий ходими Нажмиддин Мирмаҳмудов ва Ал-Азҳар университети талабаси Орифхўжа Тожиев. Сўзбоши муаллифи Шерали Қўлдашев - ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори. Тақризчилар: Шовосил Зиёдов - Имом Бухорий халқаро тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори; Ҳамидулла Аминов - ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди.
Биринчи жилд: 584 бет.
Иккинчи жилд: 448 бет.
Бичими: 60*90/16.
Адади бир-йўғи 1000 нусха.

Read 12 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…