"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI

Saturday, 30 May 2026 13:35

Олий аттестация комиссияси Фанлар Академияси таркибига ўтказилади

Rate this item
(0 votes)

Президент ҳузурида ўтган тақдимотда Ўзбекистонда илмий кадрлар тайёрлаш ва илм-фан тизимини ислоҳ қилиш бўйича қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.

Унда илмий соҳани бюрократиядан холи қилиш, амалий тадқиқотларни кучайтириш ва академик ҳалолликни таъминлаш асосий йўналиш сифатида кўрсатилди.

Тақдим этилган энг муҳим ўзгариш ва ташаббуслар қуйидагилардан иборат бўлди:

— сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия, тиббиёт, сув ресурслари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сейсмология каби устувор соҳалар бўйича докторантлар учун янги қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш;

— ушбу йўналишлардаги докторантлар стипендиясини 1,7 баробарга ошириш;

— илмий тадқиқотларда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва реагентлар учун ҳар йили қўшимча маблағ ажратиш;

— илмий раҳбарларнинг масъулиятини кучайтириш ва муваффақиятли ҳимоя қилинган диссертациялар асосида натижага қараб рағбатлантириш тизимини жорий қилиш;

— Олий аттестация комиссияси (ОАК) фаолиятини Фанлар академияси тизимига ўтказиш;

— илмий кенгашлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш;

— диссертация ҳимояси жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва амалдаги бюрократик жараёнларнинг қарийб 50 фоизини қисқартириш;

— авторефератларни кўп нусхада чоп этиш ва диссертацияларни такроран муҳокама қилиш каби ортиқча талабларни бекор қилиш;

— “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурларини йўлга қўйиш;

— PhD илмий даражасини реал сектор эҳтиёжларига мос амалий тадқиқотлар асосида олиш механизмини жорий этиш;

— илмий лойиҳаларни баҳолашга халқаро экспертларни жалб қилиш ва рақамли саралаш тизимини жорий этиш;

— олимларнинг илмий фаолиятини кузатувчи ягона рақамли платформани ишга тушириш;

— академик ҳалоллик ва илмий этика стандартларини кучайтириш;

— хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик олимлар иштирокида Илм-фан маслаҳат кенгашини ташкил этиш кабилар айтиб ўтилган.

Read 5 times

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…