ЎзР ФА ШИ етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Ўктамбек Султонов томонидан Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон миллий университети магистрантлари ҳамда ЎзРФА ШИ ёш тадқиқотчилари учун Ўрта Осиё сарой девон ҳужжатлари бўйича 28 октябрь-1 ноябрга қадар семинар-лекторий ташкил этилди.
Ушбу семинар институт ЎзРФА ШИ Ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда режалаштирилган бўлиб, Фанлар академияси ва олий таълим тизими ўртасидаги ўзаро интеграциясини яна-да кучайтиришга хизмат қилади.
Семинар ёш тадқиқотчиларга Ўрта Осиё сарой девонхонаси фаолияти ва унга тегишли ҳужжатлар тизимини Бухоро амирлиги сарой мисолида яқиндан танишиш имконин беради. Семинарда давомида XVI-XX аср бошига оид сарой девони ёзишмаларига оид ҳужжатларни ўқиш ва уларнинг ишлаш тизимини таҳлил этиш режалаштирилган.