"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI
Yangiliklar (361)
Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Матбуот ва ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Маросим доирасида томонлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги 2995-сонли ҳамда “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги 3271-сонли президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олишди.
Маросимда буюк аллома ва мутафаккирларимиз асарларини дунё мамлакатлари бўйлаб кенг тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва замонавий илм-фан, маънавият ривожида ундан самарали фойдаланиш ҳамда улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган араб, форс, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган қадимий қўлёзмалар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни китоб ҳолида чоп этишни кенг ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон заминида етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар илм-фаннинг аниқ, табиий, гуманитар соҳалари ва ислом илмлари бўйича яратган асарларини кенг оммага тақдим этиш чоралари белгиланди.
Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, семинар-тренинг, давра суҳбатлари, халқаро грант лойиҳалари ва бошқа тадбирларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
https://kun.uz/news/2018/04/20/matbuot-va-ahborot-agentligi-amda-sarksunoslik-instituti-urtasida-uzaro-amkorlik-memorandumi-imzolandi
Ходжаев А. Қадимги хитой манбаларида Марказий Осиёнинг этник тарихига оид маълумотлар
Ушбу монографияда Марказий Осиё халқларининг этник таркиби, келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган мунозарали ва кам ўрганилган масалалар хитой манбалари ва ХХРдаги тадқиқотчиларнинг янги тадқиқотлари асосида ёритилган. Шунингдек, хитой манбаларида учрайдиган сэк (сай - саки), кюнна (сюнну-хуннов), уху (угу-огуз), хуэйхэ (хуэйгэ-уйгур), кян (цян), тией (ди) каби этник номларнинг транскрипцияси илмий таҳлил қилинган. Кўпгина хитой тилидаги этнонимларга изоҳлар берилган.
Ишда қадимги хитой манбаларида учрайдиган Сутэ, Давань, Вань, Вань-чэн, Эрши и Юйчэн каби топонимлар ҳам тадқиқ қилинган.
Китоб шарқшунос, тарихчи, педагог ва Марказий Осиёнинг қадимги этник тарихига қизиқувчи талабаларга мўлжалланган.
Ушбу монография 2017 ва 2018 йилларга мўлжалланган ОТ-А1-41 Марказий Осиё давлатчилиги тарихига оид маълумотлар (исломгача бщлган манбалардан таржима ва тадқиқотлар)» номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган. Тошкент. «Наврўз» нашриёти, 2017. 364б.
Ёш шарқшуносларнинг ХV илмий-амалий конференцияси
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида ўтказиладиган анъанавий «Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференцияси» ҳақида институт веб-сайти учун
А Х Б О Р О Т Н О М А
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтидаанъанавий «Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференцияси» 4 апрел куни Тошкент шаҳида бўлиб ўтди. Конференцияда 100 га яқин талаба ва мутахассислар иштирок этишди. Конференциянинг тўпламида 75та муаллифнинг тезислари чоп этилди. Жумладан, хорижда ўзбек шарқшуносларининг инглиз тилида тезиси чоп этилди.
Анжуманда 15та илмий маърузалар тингланди. Маърузаларда Марказий Осиё тарихшунослиги ва манбашунослиги, Ўзбекистон давлат архивидаги ҳужжатлар талқини, ўзбек тилшунослигидаги тадқиқотлар жараёни, Ўзбекистоннинг хорижий Шарқ мамлакатлари билан муносабатлари, етук шарқшунос олимлар ҳаёти ва ижоди масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.Анжуманда эришилган натижалар. Тадбир якунида Ў. Полвонов (Тошкент Ислом университети), Ҳ. Назирова (ЎзР ФАШИ), А. Назаров (Ўзбекситон миллий университети), О.Мадалиева (ЎзР ФАШИ) 1, 2, 3, ва махсус диплом ва совғалар билан тақдирланишди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган ушбу конференция Республикамиз илмий ҳаёти ва ёш тадқиқотчилар фаолиятини кучайтиришга хизмат қилишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти янги биносининг расмий очилиш маросими
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти янги биносининг расмий очилиш маросими ва “Ёзма ёдгорликларни тадқиқ этишнинг долзарб вазифалари ва замонавий услублари” мавзуидаги халқаро конференция ҳақи
Тадбирларнинг жойи ва вақти –Тошкент шаҳри, 2018 йил 15 март.
Ташкилотчилар: ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти; Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчихонаси; ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
2017 йилда ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ўмон Султонлигининг беғараз молиявий кўмаги билан қурилган янги бинога кўчиб ўтди. Аввал Шарқшунослик институти 1967 йилда қурилган ва бугунги кунда қўлёзмалар фондини сақлаш талабларига жавоб бермайдиган бинода жойлашган эди. Шу боис, 2009 йил 5 октябрда Масқатда Ўзбекистон Республикаси билан Ўмон Султонлиги ҳукуматлари ўртасида имзоланган Битимга биноан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига янги бино қурилди ва 2018 йил 15 мартда унинг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Н.Арипов, ЮНЕСКО ташкилоти ва араб давлатлари элчихоналарининг вакиллари, республикамизнинг ихтисослашган ОЎЮ, архив ва илмий муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Ўмон тарафидан Султонликнинг Мерос ва маданият вазири Сайид Ҳайсам бин Тариқ ал-Саъид зоти олийлари бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюрди. Делегация таркибида Вақф ва дин ишлари вазири Шайх Абдулла бин Муҳаммад бин Абдулла ас-Салимий жаноби олийлари, Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлигининг Бош котиби Сайид Бадр бин Ҳамад бин Ҳамуд ал-Бусаъидий жаноби олийлари, Архив ва ҳужжатларни сақлаш бўйича Миллий бошқарма бошлиғи профессор Ҳамид бин Муҳаммад ал-Давяний; Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Саид ал-Лаватий жаноблари ва бошқа олий мартабали меҳмонлар келдилар. Ўмон делегациясидан ташқари очилиш маросими ва халқаро конференцияда қатнашиш учун Европа ва Осиёнинг қатор мамлакатларидан олим ва журналистлар ҳам ташриф буюрдилар.
Тадбирнинг расмий қисмидан аввал иштирокчилар учун Институт янги биноси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Меҳмонлар Институтнинг бой қўлёзмалар фонди фаолияти билан танишдилар; реставраторлар ва қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини тайёрловчи мутахассисларнинг иш жараёнини кузатдилар; қўлёзмалар фондидаги нодир манбалар, тошбосма китоблар, миниатюралар, хаттотлик намуналари ва тарихий ҳужжатлар коллекцияларининг энг яхши намуналари қўйилган кўргазмани томоша қилдилар.
Шундан сўнг янги бинонинг мажлислар залида тадбир иштирокчилари учун британиялик журналистлар С.Галлимор, П.Вью ва Р.Ашдаунлар томонидан ишланган Институт ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Тадбирнинг расмий қисмида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти академик Б.С.Йўлдош, Ўмон Султонлиги Диний ишлар вазири Шайх Абдураҳмон ал-Салимий жаноблари ҳамда ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Бардач Дендев жаноблари сўзга чиқдилар.
Тушлик танаффусидан сўнг Институтнинг мажлислар залида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёзма ёдгорликларни тадқиқ этишнинг долзарб вазифалари ва замонавий услублари” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Унда хорижлик ва ўзбекистонлик олимларнинг маърузалари тингланди. Жумладан, ЎзР ФА Шарқшунослик институти директори Б.Абдуҳалимов институтнинг илмий ва ташкилий фаолияти билан боғлиқ истиқболли режалар ҳақида гапирди. Академик Д.Юсупова ўрта аср тарихий-географик асарларни Марказий Осиё тарихи бўйича манба сифатида тақдим этди. Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (ОИТМ) директори Фарҳан Низомий ЎзР ФА Шарқшунослик институти билан ОИТМ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида маъруза қилди. Булардан ташқари, бир нечта маърузаларда тарих, манбашунослик ва матншунослик тадқиқотларидаги методология масалалари, шунингдек, Шарқ миниатюрасининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинади (Ш.Мустафоев – Озарбайжон, Ш.Акинер – Буюк Британия, Жак Легран – Франция, Али Нажи Диебила – мусулмон меъморчилиги мутахассиси, Хала Торабулли – Франция, Ж.Малагарис – Греция, Ч.Мелвилл – Буюк Британия). Грециялик олим Ж.Малагарис маърузасида буюк олим Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва фаолиятига бағишланган монография тайёрлаётгани ҳақида маълум қилди.
Конференция якунида маърузаларда билдирилган хулосавий фикрлар асосида ёзма ёдгорликларни сақлаш, тизимлаштириш, илмий тавсиф ва нашр қилиш ишларини ҳамкорликда ташкил қилиш борасидаги келажак вазифа ва янги йўналишлар белгилаб олинди.
Ушбу конференция республикамиз илмий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Toshkentda Sharqshunoslik institutining yangi binosi foydalanishga topshirildi
Toshkentda Sharqshunoslik institutining yangi binosi foydalanishga topshirildi. Bu haqda O‘zA xabar berdi.
Shu munosabat bilan o‘tkazilgan tadbirda O‘zbekiston Bosh vaziri Abdulla Aripov, Ummon sultonligining meros va madaniyat vaziri Sayyid Haysam bin Tariq al-Sa’id hamda vaqf va din ishlari vaziri Shayx Abdulla bin Muhammad bin Abdulla as-Salimiy ishtirok etdi. Ular institutda yaratilgan keng imkoniyatlar, muzey, ish xonalari, qo‘lyozmalar saqlanayotgan kutubxona, laboratoriya bilan tanishdi. Ish jarayonlarini kuzatdi.
Mehmonlar nodir manbalar, toshbosma kitoblar, miniatyuralar, xattotlik namunalari, tarixiy hujjatlar kolleksiyalarining eng yaxshi namunalari joy olgan ko‘rgazmani ko‘zdan kechirdi.
Илмий семинар Раҳимов Комилжон Раҳматович
Раҳимов Комилжон Раҳматовичнинг 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича “Мустамлий Бухорийнинг “Шарҳ ат-Таъарруф” асари ҳамда унинг XI–XV асрлар Мовароуннаҳр ва Хуросон тасаввуф манбаларига таъсири” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертациясининг ҳимояси ЎзР ФА Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Tar.44.01. – рақамли илмий кенгашнинг 2018 йилнинг 9 март куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй.
Тел/факс (0-371) 262-54-61, 262-52-77; e-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
АВТОРЕФЕРАТ РАҲИМОВ КОМИЛЖОН РАҲМАТОВИЧ
26.02.2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.27.06.2017.Tar.44.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари
ТАРИХ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2018
АВТОРЕФЕРАТ ДИССЕРТАЦИИ ДОКТОРА ФИЛОСОФИИ (PhD) ПО ИСТОРИЧЕСКИМ НАУКАМ
НАУЧНЫЙ СОВЕТ DSc.27.06.2017.Tar.44.01. ПО ПРИСУЖДЕНИЮ УЧЕНЫХ СТЕПЕНЕЙ ПРИ ИНСТИТУТЕ ВОСТОКОВЕДЕНИЯ АКАДЕМИИ НАУК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ИНСТИТУТ ВОСТОКОВЕДЕНИЯ ИМ. АБУ РАЙХАНА БЕРУНИ ЮЖНО-КАЗАХСТАНСКИЙ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ УНИВЕРСИТЕТ ИМ. М. АУЭЗОВА
ТУРЕКУЛОВА ЖУЛДЫЗ ЕЛТАЕВНА
СУЭЦКИЙ КАНАЛ И ЕГО ВЛИЯНИЕ НА
СОЦИАЛЬНО-ЭКОНОМИЧЕСКОЕ РАЗВИТИЕ И МЕЖДУНАРОДНОЕ ПОЛОЖЕНИЕ ЕГИПТА
(ХІХ – СЕРЕДИНА ХХ ВЕКА)
07.00.03 – Всемирная история
АВТОРЕФЕРАТ ДИССЕРТАЦИИ ДОКТОРА ФИЛОСОФИИ (PhD) ПО ИСТОРИЧЕСКИМ НАУКАМ
Ташкент – 2018
ЁШ ОЛИМЛАР АНЖУМАНИ
O'zR FA SHI Yosh olimlar kengashi raisi Hilola Nazirova, O'zR FA Yosh olimlar kengashi rais o'rinbosari Gulsanam Tillaeva, Yoshlar ittifoqi rais o'rinbosari Dilnoza Kattaxonova
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2017 йил 24 ноябр куни, Турин университетида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг “Ижтимоий-гуманитар фанларининг долзарб муаммолари” шўъбасида ЎзР ФА нинг Шарқшунослик институти, Тарих институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Археологик тадқиқотлари институти, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Тошкент солиқ коллежи, Саммарқанд давлат университети, Навоий давлат университети, Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат университети, ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг ижтимоий-гуманитар йўналишидаги институтиларининг ходимлари маърузалар билан иштирок этишди. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгашининг раиси Ҳ. Назирова шўъба раиси этиб тайинланди.
Chapdan o'ngga: O'zR FA SHI xodimlari Dildora Eralieva, Hilola Nazirova, O'zbekiston Yoshlar ittifoqi Yosh olimlar kengashi bosh mutaxassisi Feruza Bozarova va O'zR FA SHI xodimi Oysara Madalieva
Шўъбада билдирилган чуқур мулоҳаза, фикрлар ва таклифлардан сўнг маърузалар бўйича балларни умумлаштириш комиссиясининг таркиби шакллантирилди. Баҳолаш комиссияси аъзоларининг балларига асосан ижтимоий-гуманитар фанларининг долзарб муаммолари шўъбасида «Энг яхши мақола» лар рўйхатида ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими О. Мадалиева 2-ўрин совриндори бўлди. Шунингдек, ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг ходимларидан т.ф.н. Ҳ. Лутфуллаев, т.ф.н. Ҳ. Аминов, т.ф.н. Ш. Қўлдошев, кичик илмий ходимлар К. Раҳимов, Ҳ. Назирова ва Д. Эралиевалар сертификатлар билан тақдирландилар.
САМАРҚАНДДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ
28 август куни Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО ҳомийлигида "Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё ренессанси" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз фаолиятини бошлайди.
Мазкур конфренцияда кимлар иштирок этади, қандай янги илмий тадқиқотлар ёки шу бугунгача олиб борилган қандай илмий изланишларнинг натижалари тақдим қилинади, шунингдек, конференциянинг аҳамияти юзасидан "Студиямиз меҳмони” кўрсатувининг ушбу сонида ЎзФА Шарқшунослик институти илмий котиби Неъмат Жабборов билан суҳбат ташкил этилди.
More...
Ёш олимлар кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши фаолияти ҳақида
2017 йилнинг 11 сентябрь куни ЎзР ФА ШИ Ёш олимлар кенгаши (ЁОК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ЁОКнинг янги раиси ва раис ўринбосарлари сайланди: Ҳ. Назирова (раис), Ш. Исламов ва Ф. Джуманиёзова (раис ўринбосарлари). Ҳар ойнинг охирги чоршанба куни Ёш олимлар кенгашининг навбатдаги йиғилиш куни этиб белгиланди. 2017 йилнинг 20 сентябрида ЎзР ФА ШИ №5 сонли навбатдаги илмий кенгашининг мажлисида Ҳ. Назирова ЁОК таркиби ва йиллик режаси ҳақида маъруза қилди. ЁОК 13 нафар аъзодан таркиб топган бўлиб, унинг фаолияти қуйидаги йўналишларга бўлинган:
Илмий тадқиқот йўналиши.Масъул:
Ф. Джуманиёзова.
Интеграция йўналиши. Масъуллар:
Ҳ. Назирова ва Ш. Исломов.
Ташкилий ишлар йўналиши. Масъуллар:
Ш. Акромова, Г. Тоҳирова.
Техник таъминот йўналиши. Масъуллар:
С. Икромов, Н. Раҳимов.
ОТМ билан ҳамкорлик йўналиши. Масъуллар:
Р. Худойберганов, Д. Эралиева.
2017 йилнинг сентябр ва октябр ойларида ЁОК аъзолари бир қатор республика ва ҳалқаро конференцияларда иштирок этишди.
Шунингдек, ЁОК раиси Ҳ. Назирова Фанлар академияси Етакчилар кенгаши раиси сифатида “Ўзбекситон ёшлар иттифоқининг вазирлик, идора ва ташкилотлардаги Етакчилар кенгаши раислари”нинг 1-4 ноябр кунлари Бўстонлиқда “Ёшлар оромгоҳи”да бўлиб ўтган ўқув-семинарида қатнашиб, 110 та ташкилот ичида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгашининг раис ўринбосари этиб сайланди.