"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI
Yangiliklar (361)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида
Институтимиз фахри - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг етакчи илмий ходими, академик Юсупова Дилорам Юнусовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида” фармонига асосан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди. УСТОЗ ДИЛОРОМ ОПАни мазкур унвонни олганлари билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз, шахсий ҳаётларида узоқ умр, мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятларида эса бундан-да юксак илмий-ижодий парвозлар тилаб қоламиp. Умрлари зиёда, сермазмун ва сермаҳсул бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимизни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, юксак билимли ва малакали илмий ходимларни тайёрлаш, ёшларимизни буюк алломаларимизга муносиб авлод этиб тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан
Тураев Аббасхан Сабирханович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, академик
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Юсупова Дилорам Юнусовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, академик
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Намазов Шафаат Саттарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик
«Дўстлик» ордени билан
Гусакова Светлана Дмитриевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти бош илмий ходими, профессор
Джалилов Абдулахат Турапович - «Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси директори, академик
Ибрагимова Элвира Меметовна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти бош илмий ходими, профессор
Саидханов Насир Шакирович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти илмий котиби, профессор
Хожиматов Олимжан Каххарович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи лаборатория мудири, профессор
«Шуҳрат» медали билан
Аимбетов Иззет Каллиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири
Илясова Саида Равилевна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Миллий археология маркази катта илмий ходими
Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти директори ўринбосари, профессор
Мухамедова Дилбар Гафурджановна - Ўзбекистон Миллий университетининг психология кафедраси мудири, профессор
Олимов Хусниддин Косимович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори, профессор
Пайзиев Шермахамат Далиевич - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири, профессор
Худайберганова Дурдона Сидиковна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, профессор
Ҳаётов Абдулло Рахмонович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири, профессор
Шермухамедова Нигинахон Арслоновна - Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
https://president.uz/uz/lists/view/6943
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқлансин:
Физика-математика фанлари бўйича
Ахмедов Бабомурот Жураевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири
Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими
Розиков Уткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари
Кимё фанлари бўйича
Туляганов Дилшат Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири
Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори
Турабджанов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори
Биология фанлари бўйича
Давранов Кахрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори
Техника фанлари бўйича
Садиков Илхам Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича
Намазов Шадман Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари
Тарих фанлари бўйича
Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори
Иқтисодиёт фанлари бўйича
Тухлиев Нурислам - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори
Филология фанлари бўйича
Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори
Педагогика фанлари бўйича
Ибраимов Холбой - Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори
Тиббиёт фанлари бўйича
Мусабаев Эркин Исакович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқикот институти директори
Психология фанлари бўйича
Шаумаров Гайрат Бахрамович - “Профи университети” нодавлат таълим ташкилоти ректори
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг асосий фаолият йўналишлари доирасида 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни тасдиқласин, ижросини назоратга олсин ва режалаштирилган барча тадбирларни тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилишини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
“Йўл хариталари”да Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари томонидан, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилсин:
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият;
илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш;
жойларда илмий мактабларни ривожлантириш;
ўз фаолиятига тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларининг илмий асосланган ечимларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;
таълим жараёнида иштирок этиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш;
халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсда Ўзбекистон илм-фани нуфузини юксалтириш;
илм-фан тараққиётини таъминлаш ва инновацион жараёнларни жадаллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, замонавий илм-фан ютуқларини жойларда кенг тарғиб қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзоларининг 2024 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” ижроси мониторингини юритсин ҳамда йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиб борсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
O'zbekiston uchinchi renessans ostonasida ko'rsatuvi
O`MONLIK MEHMONLAR TASHRIFI
2023-yil 19-dekabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutiga O‘mon Sultonligi Mudofaa vazirligi Milliy Mudofaa bilim yurti o‘qituvchi va tinglovchilaridan iborat delegatsiya (28 nafar) tashrif buyurishdi. Mehmonlarni institutning ilmiy kotibi Nemat Jabborov, Xalqaro aloqalar bo’limi mutaxassisi Umid Raxmanov va institutning doktoranti Ibrohim Usmonovlar kutib olishdi.
Mehmonlarga dastlab institutning ilmiy faoliyati, institut ilmiy-tadqiqot bo‘limlari va institut xodimlari tomonidan nashr etilgan kitoblar haqida ma’lumot berib o‘tildi. Shundan keyin mehmonlar majlislar zaliga tushib, institut binosining ochilish marosimi va qurilish bosqichlari suratga olingan video-filmni tomosha qilishdi. Undan keyin mehmonlarga institutning restavratsiya, skanerlash bo‘limlari va kutubxonasi ko‘rsatilib, institut faoliyati bo‘yicha ma’lumotlar berildi. Institutning faoliyati, yangi binosi va ilmiy nashrlari mehmonlarda juda katta ta’surot qoldirdi. Tashrif yakunida mehmonlar iliq qabul uchun minnatdorchilik bildirb, o`zlarining dil izhorlarini faxriy mehmonlar qayd daftariga yizib qoldirishdi.
XORIJLIK MEHMONLAR TASHRIFI
2023-yil 14-dekabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik institutiga Tatariston Fanlar akademiyasi prezidenti Minnixanov Rifkat Nurgalievich, Tatariston Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti Timerxanov Aynur Axatovich, Rossiya Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik instituti direktori Alikberov Alikber Kalabekovich, Javaharnal Neru universiteti professori K.Wariko tashrif buyurishdi.
Mehmonlarga dastlab institutning ilmiy faoliyati, institut ilmiy-tadqiqot bo‘limlari va institut xodimlari tomonidan nashr etilgan kitoblar haqida ma’lumot berib o‘tildi. Undan keyin mehmonlarga institutning restavratsiya va skanerlash bo‘limlari ko‘rsatilib, yangi bino qurilishi bo‘yicha ma’lumotlar berildi. Shundan keyin mehmonlar majlislar zaliga tushishdi. Institut direktori Prof. B.Abduhalimov mehmonlarga institut faoliyati va kelajakda amalga oshirilishi mumkin bo‘lgan ishlar haqida gapirib berdi. Shundan keyin mehmonlar so‘zga chiqib o‘z faoliyatlari haqida institut xodimlariga ma’lumot berib o‘tishdi. Mehmonlarga institutning faoliyati, yangi binosi va ilmiy nashrlari juda katta ta’surot qoldirib, iliq qabul uchun katta minnatdorchilik bildirdi.
#Fanlar akademiyasi 80 yoshda
“O‘zbekiston” xalqaro anjumanlar saroyida Fanlar akademiyasining 80 yilligiga bag'ishlangan yubiley tadbirining tantanali marosimidan lavha.
Олимларнинг ворислари бўлмаса, илм давом этмайди
Бу йил Ўзбекистон фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланмоқда. Юбилей тантаналари олдидан Ўзбекистон фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов билан академиянинг мамлакат илм-фанига қўшган ҳиссаси хусусида суҳбатлашдик.
—Бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фанга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, — дейди Баҳром Абдуҳалимов. — Кейинги йилларда академия тизимидаги илмий тадқиқотлар, у ерда ишлайдиган олимларга етарли шароитлар яратиб берилди. Энг муҳими, кўп йиллар давомида янгиланмаган илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базалари янгиланди.
Ундан ташқари Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайловлар ҳам бўлиб ўтди. 2017 йилда амалга оширилган академикликка сайлов натижасида Фанлар академиясига яна 32 нафар академик келиб қўшилди.
—Академик ва олимлар учун шунча шароитлар яратиляпти. Улар бу номга муносиб тарзда қандай натижалар кўрсатяпти?
—Фанлар академияси тизимида 38 та илмий-тадқиқот институти бор. Улардан энг муҳимларини айтиб ўтаман. Бизда Ядро физикаси деган ниҳоятда катта институт бор. Бу уникал, яъни ноёб объектлардан бири ҳисобланади. У ерда изотоплар ишлаб чиқарилади. Илгари Ядро физикаси институти ёпилиш даражасига келганда табобатда фойдаланиш учун Ўзбекистон хориждан изотопларни сотиб оларди. Ҳозирги кунда мана шу институт изотоплар билан нафақат ўзимизнинг тиббиётни таъминлаяпти, балки дунёнинг бир қанча мамлакатларига ҳам экспорт қиляпти.
Майданак тоғида осмон жисмларини кузатиш учун муҳим бўлган юлдузларни кузатадиган обсерватория жойлаштирилган. Бу обсерватория 24 соат давомида осмон жисмларини яхши кузатиш имкониятини беради.
Ундан ташқари Математика институти олимлари амалга ошираётган ишлар ҳам дунё олимлари томонидан эътироф этиляпти.
— Фанлар академияси деганда кўз олдимизга кўпроқ кекса авлод вакиллари келади. Бугунги кунда академияда ёш олимларнинг ўрни қандай?
—Агар илмда ворисчилик бўлмаса, ёши катта олим ўзи билган илмини ёшларга бермаса, унинг илми йўқолиб кетади. Шу боис, илмда “устоз-шогирд” анъанасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ростдан ҳам илгари академияда кўпроқ ёши катта олимлар ишларди. Ҳозир Фанлар академиясининг қайси ташкилотига борсангиз, бу кўриниш ўзгарган. Ёши кекса олимлар қаторида кўплаб ёшларни кўрасиз.
Илм ҳеч қачон бир мамлакат доирасида қилинмайди. Олим ўзи қилаётган тадқиқотлар билан боғлиқ изланишлар дунёнинг қайси мамлакатида амалга оширилаётганини билиши керак. Шундагина у халқаро талабларга жавоб берадиган тадқиқотлар қилади, илмий асарлар, китоблар ёзади.
Ҳозирги ёш олимларнинг кўплари инглиз, француз, немис тилларида ҳам ёзади. Мана шу тилларда илмий маърузалар ҳам қилишяпти. Уларнинг маърузалари эътироф этиляпти.
Қолаверса, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшларни бошқа мамлакатларда таълим олишига имконият яратяпти. Фанлар академиясидан ҳам бир қанча ёшларимиз ушбу жамғарма тарафидан хорижга бориб, малакаларини ошириб келяпти. Булар шак-шубҳасиз ўз натижасини беради.
—Нима учун оламшумул ихтиролар, янгиликлар қилинмаяпти? Бунинг учун яна нималар керак, деб ўйлайсиз?
—Бизга яратилаётган имкониятларга қўшни мамлакатлар ҳавас билан қарашяпти. Нима сабабдан мана шунга муносиб жавоб бўлмаяпти, деган савол ўринли. Бунинг сабабларидан бири сифатида шуни айтишимиз мумкинки, илм баъзи ҳолатларда вақт талаб қилади. Бир олимнинг дунёга келиб шаклланиши, фан номзоди даражасига эришишига камида 30 йилча вақт кетади.
Ядро физикаси, шарқшунослик, археология, санъатшунослик соҳаларида фаолият юритаётган ёшлар орасида дунё талабларида изланиш олиб бораётганлар бор. Изланаётган 5-6 нафар олимлардан бир ёки иккитасигина дунё миқёсида эътироф этиладиган кашфиётларни қиладиган бўлиб етишиши мумкин. Бизда ҳозирги шароитда камчилик бўлсада бор. Уларнинг сони ошишига ишонч бор.
More...
Мягкая сила Империи
❕Австрия Фанлар академияси Эроншунослик институти тадқиқотчиси Улфатбек Абдурасуловнинг
«Мягкая сила Империи: Тюркоязычная канцелярия Московских царей в XVII столетии» номли маърузасида иштирок этишга таклиф қиламиз.
⏱Сана: 2023 йил 1 декабрь
?Соат: 15:00
?Zoom орқали кирадиганлар учун ҳавола:
https://us06web.zoom.us/j/9786363729?pwd=Z2JDNVV5V0pWVnpOajlpbDhqUlc4UT09&omn=83385391400
?Идентификатор конференции: 978 636 3729
⌨️Код доступа: 12345
? Қўшимча маълумот ва мурожаат учун: @akbaridiyev
Avstriya Fanlar akademiyasi, Eronshunoslik institute tadqiqotchisi U.Abdurasulov bilan “Bilimkent” seminari doirasida ilmiy suhbat uyushtirildi.
O‘zR FA Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti tomonidan Avstriya Fanlar akademiyasi, Eronshunoslik instituti tadqiqotchisi, tarix fanlari nomzodi Ulfatbek Abdurasulov bilan joriy yilning 1-dekabr kuni ilmiy seminar o‘tkazildi.
Ushbu seminar mavzusi “Imperiyaning yumshoq kuchi: XVII asr Moskva hukmdorlarining turkiy tilli devonxonasi” deb nomlanib, unda ma’ruzachi tomonidan Moskva hukmdorlariga daxldor diplomatik hujjat turlari, ularda turkey tilning o‘rni borasida atroflicha ma’lumot berildi. So‘ngra, tadbir tinglovchilari tomonidan ushbu ma’ruza borasida iliq fikrlar bildirilib, mavzu doirasida savollar berilib, ularga tegishli javob berildi. Ilmiy seminar so‘ngida ma’ruzachi bilan hamkorlikni davom ettirish yuzasidan takliflar berildi.
Ёш тасаввуфшунос олимнинг меҳнати эътироф топмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, шарқшунос, манбашунос, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгаши аъзоси Комилжон Раҳимов қаламига мансуб китоблар, таржима асарлар нафақат юртимиз, балки Туркия, Миср, Эрон, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатларда ҳам алоҳида эътироф этилган.
Бухорода давом этаётган зиёрат туризми ҳафталиги доирасидаги тадбирлар чоғида миллий ва диний қадриятларимизнинг фаол тарғиботчиси саналган ёш тасаввуфшунос меҳнатига яна бир карра юқори баҳо берилди. У Шимолий Кавказ (Россия Федерацияси) мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази томонидан “За утверждение духовных сенностей” (“Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун”) ордени билан тақдирланди. Унга Россия Фанлар академияси шарқшунослик институти ва Ставропол ўлкаси мусулмонлари идорасининг ҳамда Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Москва ислом институти ректори, Санкт-Петербург давлат университети ислом тадқиқотлари институти директори Мулла Дамир Мухетдинов томонидан имзоланган ташаккурномалар ҳам топширилди.
Ёш олим икки давлат ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ана шундай эътирофга сазовор бўлди. Бунга қадар изланувчан юртдошимиз диний-ахлоқий қадриятларни ўрганиш, уларни замондошларимиз онгу шуурига сингдириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги меҳнатлари учун Россия мусулмонлари Марказий диний идорасининг “Вера и чест” ордени билан тақдирланган эди.
— Юртимиз, жумладан, Бухоро қадимдан маънавият ва маърифат гўшаси бўлиб келган, — дейди у. — Тадқиқотларимиз кўрсатмоқдаки, шаҳарда, унинг ташқарисида ва туманларда жуда кўплаб мадрасалар фаолият кўрсатган. Абу Ҳафс Кабир мадрасаси Бухородаги энг қадимий олий ўқув юрти саналади. Унга 800—810-йиллар атрофида асос солинган.Бу даргоҳда йирик таниқли олимлар, хусусан, машҳур имом Бухорий ҳазратлари таҳсил олганлар. Умуман эса биз аниқлаган 12 та мадрасадан ташқари яна йигирмага яқин олий билим даргоҳи фаолият кўрсатган. Уларнинг деярли барчасида шўро инқилобига қадар дарс ўтилган. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг Мир Араб мадрасаси 500-йиллигини нишонлаш борасидаги ташаббуси айни муддао бўлди.
Шу ўринда “Мовароуннаҳр тасаввуфи тарихи”, “Хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пир”, “Бухоро: Қуббатул-ислом шаҳри” деб номланган асарлари муаллифи саналган, шунингдек, Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Хатмул авлиё”, Ғиёсиддин Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Васиятнома”, Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарийнинг “Орифнома”, Хожа Али Ромитанийнинг “Рисолаи Ҳазрати Азизон” китобларини таржима қилиб, халқимиз маънавий хазинасини бойитган олимнинг таржимаи ҳоли ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш фойдадан холи эмас.
Комилжон Раҳимов Бухорода туғилган. Дастлаб куни кеча 500-йиллиги кенг нишонланган қадимий Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Кейин эса Бухоро давлат университетининг филология факультетида ўқиган. Миср Араб Республикасининг Қоҳира университетида билимларини мустаҳкамлаган. Миллий ва диний қадриятларимизга бағишланган нуфузли анжуманларнинг фаол иштирокчиси саналган ёш замондошимизнинг хаттотлик, эпиграфика, миниатюра санъатлари тарихига оид мақолалари ҳам илмий доираларда алоҳида эътироф этиляпти.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Маънавий қадрият: тарғибот учун берилган мукофот
Бухорода Мир араб олий мадрасаси ташкил топганининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган нуфузли анжуман доирасида буюк аждодлардан қолган илмий-маънавий мероснинг ўрганилиши ва тарғиб этилиши ҳамда маънавий қадриятларнинг тикланишига муносиб ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимизга халқаро мукофотлар топширилди.
Жумладан, Россиядаги нуфузли мусулмон ташкилотларидан бири Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази (ШКМММ) раиси, Муфтий шайх Исмоил Бердиевнинг фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири ўринбосари, тарих фанлари доктори Комилжон Раҳимов “За утверждение духовных ценностей” (“Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун”) ордени билан тақдирланди.
Айтиб ўтиш лозимки, бу орден Комилжон Раҳимовга Россия мусулмонлар жамоатчилиги томонидан тақдим этилаётган биринчи мукофот эмас. Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раёсатининг 2023 йил 14 февралдаги қарори ва ушбу идора раиси, олий муфтий Шайхулислом Талъат Сафо Тожиддиннинг фармонига асосан Комилжон Раҳимов бутун постсовет маконида диний-ахлоқий қадриятларни изчил ўрнатишдаги муносиб ҳиссаси, диний-ахлоқий уйғонишни ривожлантиришдаги роли, Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашдаги салмоқли ҳиссаси ва бошқа хизматлари учун “Вера и честь” ордени билан тақдирланган эди.
Комилжон Раҳимовни навбатдаги юксак ва фахрли хорижий мукофотга сазовор бўлгани билан табриклар эканмиз, ушбу ёш ўзбек олимининг ҳаёт йўли ва фаолиятига қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Ўзбек тасаввуфшунослигининг ёш авлод вакили, ўз илмий изланишлари натижасида Марказий Осиё тасаввуфининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек, хожагон-нақшбандия тариқати тарихи ва таълимотини чуқур тадқиқотлар доирасига жалб этган истеъдодли ёш шарқшунос, манбашунос олим, моҳир таржимон ва жамоатчилик фаоли Комилжон Раҳимов 1982 йили Бухоро шаҳрида туғилган. У Бухородаги Мир Араб ислом мадрасаси (1995-1999 йиллари) ва Бухоро давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида (2000-2007 йиллари) таҳсил олган, Миср Араб Республикасининг Қоҳира университети Араб филологияси ва Археология факультетларида (2006-2007 йиллари) малака оширган. 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти аспирантурасини, 2021 йилда эса ушбу институт докторантурасини битирган.
Комилжон Раҳимов 2018 йили тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 2022 йилда эса тарих фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олган. Шу пайтга қадар Комилжон Раҳимовнинг Ўзбекистон ва 15 хорижий мамлакат нашрларида 250 дан ортиқ илмий мақоласи эълон қилинган. 30 та монографияси ва 2 та илмий тўплами нашр этилган. Бундан ташқари, у турли тўплам, луғат ва энциклопедияларда ҳам 77 та мақола чоп этган. Булардан ташқари, Ўзбекистондаги 41 та ва хорижий мамлакатлардаги 19 та илмий-амалий ва илмий-назарий анжуманларда ўз илмий маърузалари билан иштирок этган.
Комилжон Раҳимов хожагон-нақшбандия тариқати тадқиқотларидан ташқари, Бухоро шаҳрининг ислом илмлари ривожидаги тутган ўрнига бағишланган “Бухоро: Қуббат ул-ислом шаҳри” (Тошкент, 2021) ҳамда бухоролик буюк аллома Абу Ҳафс Кабир Бухорий (768-837) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Бухорони Қуббат ул-ислом этган аллома” (Тошкент, 2021) монографияларини ҳам нашр эттирди.
Комилжон Раҳимов ўтмишда яшаб ўтган буюк аллома аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига, ислом илмлари, жумладан, тасаввуфга, шунингдек, хаттотлик, миниатюра ва эпиграфика санъатларига бағишланган қомуслар, тўпламлар ва луғатларда ҳам ўз мақолалари билан фаол иштирок этиб келмоқда.
Комилжон Раҳимов халқимиз ва хорижликларни буюк тарихий, илмий, маданий ва маънавий меросимиз билан яқиндан таништиришга қаратилган кенг жамоатчилик фаолияти билан ҳам кенг шуғулланиб келмоқда. Жумладан, унинг ташаббуси билан 2008 йили Марказий Осиёда ягона “Нақшбандия” илмий-ирфоний, маънавий-маърифий журнали ташкил этилди. Комилжон Раҳимов ўша йилдан буён мазкур журналда бош муҳаррир ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда. Шунингдек, у 1994 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Нақшбандхонлик Республика илмий-амалий анжуманининг 2007 йилдан кейинги даврдаги доимий иштирокчиси ва ташкилотчиси ҳисобланади.
Бухорода ўтказилган I Халқаро зиёрат туризми форумининг асосий илмий маслаҳатчиларидан бири бўлди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022 йил 22 апрелдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши аъзоси этиб тайинланди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу-Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Бухоро давлат университетидаги Илмий кенгашларнинг аъзоси ҳисобланган Комилжон Раҳимов айни пайтда ислом даврининг бошларида Бухоро шаҳридаги таълим, фан ва маданият асосларининг қўйилиши ва ривожланиши тадқиқига бағишланган «VIII-XI асрларда Бухородаги таълим, фан ва маданият тараққиёти» номли монографик тадқиқот устида ишламоқда.
Илмий-маънавий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этиш ишига катта ҳисса қўшиб келаётган ушбу сермаҳсул олим, моҳир таржимон ва жамоатчилик фаолининг келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.