Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Яширин масалалар”

ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2015-2017 йилларда “Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларининг таржима ва нашрини амалга ошириш” амалий лойиҳаси доирасида термизлик ислом алломалари асарларини илмий изоҳли нашрини тайёрлаб нашр қилиш ишлари олиб борилди. Мазкур давр мобайнида ислом илмларининг турли йўналишлари, ҳамда тарих ва адабиётга оид ўндан ортиқ асарларнинг араб ва форс тилларидан ўзбек тилига илмий-изоҳли таржималари амалга оширилди. Бу асарларнинг деярли барчаси ўзбек исломшунослиги ва шарқшунослиги соҳасида илк бор илмий муоамлага киритилди.

Лойиҳа фаолиятининг ижобий натижаларидан яна бири лойиҳа доирасида шарқ тилларидан ўрта аср манбаларини ўзбек тилига илмий изоҳли нашрлари тайёрлаш борасида малака ва тажриба тўплаган кадрлар ҳам тайёрланди. Муайян маънода ЎзР ФА Шарқшунослик институтида оид ислом илмларига оид ўрта асрларда яратилган манбаларни илмий муомалага киритиш борасида мактаб шаклланди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган даврда бошланган бу эзгу амал бугуни кунда ҳам Шарқшунослик институтининг “Исломшунослик ва ижтимоий фикр тарихи” бўлимида давом эттирилиб ривожлантирилмоқда.

 Қуйида лойиҳа доирасида яратилган нашрларининг айримлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг “Яширин масалалар” (“Масаил ал-макнуна”) асари илмий-изоҳли таржимаси ва матни. Араб тилидан таржима, изоҳлар, кўрсаткичлар ва сўз боши муаллифи М. Исмоилов. (2017й. 300 б.).

Асар аксар ирфоний мавзуларни баён қилувчи асарлардан биридир. Асарда ҳамма ҳам билавермайдиган, тафаккур аҳли орасидан айрим зотларгина илғаб олиши мумкин бўлган қалбда кечадиган нозик масалалар ҳақида сўз юритилган. Ундаги асосий ғоя комил инсон тарбиясида илм ва маърифатнинг ўрни, нафс тарбияси аҳамиятининг юксак эканлигидир.

So'ngi yangiliklar

Post by admin
- Apr 25, 2026
- 0
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда ИИББ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида, ...
Post by admin
- Apr 24, 2026
- 0
Sharq qo‘lyozma merosini o‘rganish, ularning saqlanish holati hamda restavratsiya tajribalariga bag‘ishlangan xalqaro ...
Post by admin
- Apr 24, 2026
- 0
Улар ўз уйида нарколабаратория ташкил қилган Бу ишларга ҳатто ўз аёлини ҳам аралаштирган
Post by admin
- Apr 24, 2026
- 0
Президент наркобизнесга қарши курашишда янги ёндашувни илгари сурди: уни қурол билан эмас, молиявий манбаларини узиш ...
Post by admin
- Apr 23, 2026
- 0
Тошкентдаги “нарколаборатория” фош этилди Тезкор тадбирда 102 кгдан ортиқ оғу тарқалишининг олди олинди
Post by admin
- Apr 23, 2026
- 0
Чегарадан наркотикни ҳеч кимнинг хаёлига келмаган усулда олиб ўтмоқчи эди, аммо божхоначилар барибир фош қилди.??
Post by admin
- Apr 23, 2026
- 0
2026-yil 22-aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik ...
Post by admin
- Apr 23, 2026
- 0
 “Bilimkent” seminarining navbatdagi ilmiy uchrashuvi bo‘lib o‘tdi 2026-yil 22-aprel kuni “Bilimkent” seminarining ...
Post by admin
- Apr 22, 2026
- 0
?Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашув        
Post by admin
- Apr 22, 2026
- 0
Шарқшунослик шунчаки ўтмишни ўрганиш эмас, балки келажак цивилизацияси учун маънавий пойдевор қуришдир. Ўзбекистон ...

Media yangiliklar

  • Xabarlar
  • Maqolalar
  • Kitoblar
  • XALQARO HAMKORLIK
Post by admin
- Apr 25, 2026
ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда ИИББ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида, ...
Has no content to show!
Post by admin
- Jun 10, 2018
Аннотация:            Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ...
Post by admin
- Jun 10, 2018
Аннотация:            Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ...

BIZ BILAN BOG'LANISH

Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…